Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор" АГМК жамоасини қабул қилади.
Олмалиқ шаҳри жамоасига қарши "Пахтакор" чемпионатлар тарихида 22 учрашувда майдонга тушган. 16 беллашув "Шерлар" ғалабаси билан якунланган. 2 ўйин дуранг билан тугаган ва 4 бор рақиб муваффақиятга эришган.
Тошкентда АГМК бир марта, 2013 йил 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ўз майдонида жамоамиз 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган.
"Пахтакор" олмалиқликлар дарвозасини 33 бор ишғол қилган. Рақиб эса 13 гол уришга эришган. Ўзаро ўйинларда жамоамиз тўпурарлари Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеев саналади. Улар ҳисобида 5тадан гол бор. Александр Гейнрих ҳамда Владимир Козак эса 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишган.
Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.
"Пахтакор" ва АГМК ўртасидаги учрашув 26 май, якшанба куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.