Хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирган бўлишига қарамай, жамоамиз сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учради.
Ўйин бошидан ташаббусга эришган "Пахтакор" бир қатор қулай вазиятлардан фойдалана олмади. 6-дақиқада Собирхўжаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам пенальти белгиламади. Бўлим мобайнида Асири, Алижонов ва Машариповнинг хавфли зарбаларига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда Омар Сома боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди. 88-дақиқада эса Чераннинг пасидан кейин Сергеев мувозанатни тиклади. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқада ҳалол ўйинга амал қилмаган мезбонлар тўпни ўйинга киритишди ва ўша ҳужум гол билан якунланди. Шу тариқа "Пахтакор" учун Чемпионлар Лигаси ниҳоясига етди.
"АЛ АҲЛИ" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Муҳаммад Ҳасан (Иордания).
"Ал Аҳли": Муҳаммад Овайс, Муҳаммад Фатил, Пауло Диаз, Абдуллоҳ Тармин, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Юсуф Ҳарби, Салман Мувашар, Абдулфаттоҳ Асири, Хорхе Семедо, Омар Сома.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец (Симич, 80), Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Козак, 63), Машарипов, Черан, Ҳамдамов (Сергеев, 46), Бикмаев.
Голлар: Сома, 69 - 1:0. Сергеев, 88 - 1:1. Ғариб, 90+2 - 2:1.