"Пахтакор" бош мураббийи "Андижон" билан ўйин хусусида фикрларини билдирди.
- Ўйлашимча, рақибга имкон қолдирмадик. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Улардан иккинчи бўлимда фойдаландик. Биринчи бўлимда ғалаба билан чиқиб кета олдик. Тиғиз тақвим туфайли барибир қийин бўлмоқда. Учишлар таъсир кўрсатади. Йигитларга раҳмат айтаман
Рақиб яхши курашишга интилди, лекин биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Ҳақли равишда уч очкога эга чиқдик.