Клуб янгиликлари

"Андижон" йирик ҳисобда доғда қолдирилди

Клуб янгиликлари
Суперлига 9-турида "Пахтакор" "Андижон"дан йирик ҳисобда устун келди.

Фарғонага кўчирилган учрашувда ўйин бошидан назоратни ўз томонига оғдирган "Шерлар" қулай имкониятларни юзага келтиришди. Чераннинг зарбасига аниқлик етмаган бўлса, Машарипов ва Комиловнинг зарбаларидан кейин Мирний тўпни қайтарди. Бўлим охирида Чераннинг бош билан йўллаган аниқ зарбасидан кейин мезбонлар посбони маҳорат кўрсатди. Бу орада Қувватов Убайдуллаевнинг зарбасини қайтаргандан сўнг бошланган ҳужумда жамоамиз биринчи голни урди. Черанга нисбатан жарима майдонида ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Драганнинг ўзи унумли фойдаланди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорни туширмаган "Пахтакор" охирги дақиқаларда ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Захирадан майдонга туширилган Бикмаев икки тўп киритишга эришди. Ҳар икки гол чиройли ҳужумлардан сўнг урилди. Дастлаб Сергеевнинг зарбасини Мирний қайтаргач, Марат тўпни дарвозанинг юқори бурчагига йўллади. Сўнг Машариповдан тўпни қабул қилиб олган Бикмаев дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3.

"Пахтакор" 9 ўйинда 23 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
16 май. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 6856 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, Н.Қосимов.
Назоратчи: С.Зайлобиддинов.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Андижон": Мирний, Омонов, Қиличев, Бекмуродов, Убайдуллаев (Жумабоев, 79), Олимов (Отахонов, 59), Маматказин, Абдулҳоқов (Аҳмедов, 74), Алексич, Ғофуров, Ҳусинов.
"Пахтакор": Қувватов, Комилов, Симич (с), Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков (Сайфиев, 90), Собирхўжаев (Козак, 76), Машарипов, Черан, Ҳамдамов (Бикмаев, 78), Сергеев.
Голлар: Черан, 45+2-пен - 0:1. Бикмаев, 81 - 0:2. Бикмаев, 85 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев, 52. Маматказин, 45+2. Алексич, 64. Симич, 67.