Аёллар чемпионатида "Пахтакор" 4-турда "Нефтчи"ни 5:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Рустам Арипов шогирдлари Қибрайда кечган учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлишди. Мавсумдаги илк ғалабада ушбу ташаббус тўлиқ акс этди. 29-дақиқада Чунакова аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунидан аввал Воҳидова иккинчи тўпни киритди. Танаффусдан кейин ҳам устунликни давом эттирган жамоамиз орадаги фарқни катталаштирди. Ҳикматова, Воҳидова ҳамда Девятованинг голларига меҳмонлар бир тўп билан жавоб қайтаришди.
Тўрт турдан кейин 5 очко тўплаган "Пахтакор" Шарқий минтақада учинчи ўринга кўтарилиб олди.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 5:1 (2:0)
"Пахтакор": Дилором Тўланова (Нилуфар Бахтиёрова, 59), Кристина Чунакова (Умида Ҳатамова, 55), Мадина Абдураимова (Урие Насибуллаева, 61), Мадина Ҳикматова, Розия Асқарова, Динара Тагирова, Мадина Воҳидова, Юлдуз Ҳамдамова (Гулмира Девятова, 69), Зуҳра Ҳолиқова (Камола Эркинова, 55), Ойбарчин Турғунова (Малика Ҳалилова, 63), Дурдона Бахтиёрова.
Голлар: Чунакова, 29 - 1:0. Воҳидова, 43-пен - 2:0. Ҳикматова, 50 - 3:0. Воҳидова, 51 - 4:0. Нуриддинова, 86 - 4:1. Девятова, 89 - 5:1.