Клуб янгиликлари

Садриддин Абдуллаев тикланиш машқларини бошлади

Клуб янгиликлари
"Динамо" билан Суперлига ўйинида жароҳат олган Садриддин Абдуллаев якка ҳолда машғулотларга киришди.

Туркияда тиззасидан олинган мениск жароҳатини муваффақиятли операция қилдирган ярим ҳимоячи айни кунларда тикланиш жараёнини бошлаб юборди. Ласло Ямбор билан машғулот ўтказаётган Абдуллаев июнь ойида жамоа машқларига қайтиши кутилмоқда.

Жавоҳир Сидиқов эса шу кунларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва унинг машғулотларга қайтиш тахминий муддати аниқланади.