Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Қимматли очколарни бой бердик"

Клуб янгиликлари
"Навбаҳор" билан учрашувдан кейин Шота Арвеладзе ўйин ҳақида таассуротларини айтиб ўтди.

- Қизиқарли ўйин бўлди. Ундаги азарт, кескинлик ва шиддат юқори эди. Чемпионат етакчилари ўйнашди, вазиятлар, сариқ карточкалар ва голлар. Бу ҳафта нафақат "Пахтакор" учун ҳам худди "Барселона" ва "Аякс"дагидек сингари аламли бўлди. Албатта, бу ачинарли. Алам қилгани шуки, рақибда деярли юз фоизлик вазият юзага келмади. Ҳисоб 2:0га айлангач, жамоа бўшашди. Шунингдек, бугун "Навбаҳор"ни қўллаш учун келган наманганлик мухлисларни ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Улар ўйин охиригача ўз суюклиларини тинимсиз олқишлаб, қўллаб туришди. Мавсум давом этади. Осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Барча баҳс қийин ўтмоқда. "Пахтакор" ўз йўналишида ҳаракатланишни давом эттиради.

Жорий мавсумда илк бор ғалабани қўлдан чиқарганимизга асосий сабаблардан бири, бу рақибнинг муносиб қаршилиги. Шунингдек, биз жуда эрта бўшашиб, ўйин тизгини қўлдан чиқардик. Натижага ўйнашни бошлаб юборгач, кўпроқ орқага ўйнадик. "Навбаҳор" эса биринчи голни уриб олгач тезда ўйинга қайтди.  Балки жамоамизга қийин режим ҳам ҳалақит қилгандир. Чунки ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунга қарамай юқори даражада ўйнаётган жамоамизни мақтаб қўймоқчиман. Бу осон эмас. Ҳали айтганимдек, чемпионат давом этади. Биз эса йўл қўйилган хатолардан тегишли хулосалар чиқаришимиз керак. Тайёр ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин ҳисоб тенглашгач ҳам жамоамиз футбол ўйнади ва олдинга ўтди.