Суперлига 8-турида "Пахтакор" Тошкентда муҳим очколарни йўқотди.
"Навбаҳор" билан учрашувда тўлиқ устунлик жамоамиз тарафида бўлди. 20-дақиқада Черан боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди. Бу вазиятда унга тўпни Сайфиев аниқ етказиб берганди. Бўлим охиригача Черан ва Машариповнинг хавфли уринишлари ёдда қолди.
53-дақиқада Черан орадаги фарқни оширди. У пенальтидан унумли фойдаланди. 6 дақиқа ўтгач, Ўрунов фарқни кичик кўринишга келтирди. 82-дақиқада Исроилов боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 83-дақиқада эса ҳакамлар рақиб жарима майдонида футболчимизга нисбатан ишлатилган яққол қоида бузилишини қайд этишмади. Кейинроқ эса тўп ён чизиқдан ўйинга киритилган ҳолатда ёрдамчи ҳакамнинг ўйиндан ташқари ҳолатни белгилаб, байроқ кўтариши унинг савияси қай даражада эканини кўрсатиб қўйди. Ўйин тизгини ҳакамлар томонидан охирги дақиқаларда қўлдан чиқариб юборилди.
2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг "Пахтакор" ҳамон пешқадамликни давом эттириб, турнир жадвалини бошқармоқда.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:2 (1:0)
Ҳакамлар: З.Қодиров, О.Жумаев, Р.Самандаров, Э.Турсунов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
Комиссар: А.Давиденко.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Симич, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов, Черан, Ҳамдамов, Бикмаев (Сергеев, 75).
"Навбаҳор": Юсупов, Лукич (Жўрабоев, 43), Голбан, Меҳмонов, Ғофуров, Ўрунов, Аҳмедов, Исроилов, Соловьёв, Ғуломов (Иброҳимов, 78), Касьян.
Голлар: Черан, 20 - 1:0. Черан, 53-пен - 2:0. Ўрунов, 59 - 2:1. Исроилов, 82 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Лукич, 29. Касьян, 36. Исроилов, 45. Соловьёв, 49. Кримец, 62. Сайфиев, 68.