"Пахтакор" бош мураббийи Суперлигада "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин баҳс тўғрисида фикрларини айтиб ўтди.
- Ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йўқотишларга келсак, Абдуллаев Туркияда муваффақиятли операция қилинди. У тикланиш жараёнини бошлаб юборди. Махсус машқларни бажаришга киришди. Сидиқовнинг ҳолатини эса бир оз кутишдан сўнг аниқ билиб оламиз. Уларга вақт керак. Жавоҳирда оғриқ тарқалгач, даволаниш жараёни бошланади.
"Навбаҳор"га келадиган бўлсак, бу жамоага қарши ўйнаш ҳамиша қийин кечади. Уларни яхши ва жиддий рақиб деб айтган бўлардим. Ҳар доим "Навбаҳор" билан ўйинлар қизиқарли ҳамда оғир кечади. Лекин биз ҳозир яхши ҳолатга кириб олдик. Шунинг учун уйда ўтадиган беллашувда ишқибозларимизга ғалаба совға этишга уринамиз.