U-21 биринчилиги 8-турида "Пахтакор" ёшлар жамоаси "Навбаҳор"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин мобайнида тўлиқ ташаббусга эга бўлган Станислав Кудряшов шогирдлари рақибни ишончли ҳисоб билан доғда қолдиришди. Дастлабки дақиқалардан кескин ҳужумлар уюштирган ёшларимиз биринчи бўлим ўрталарида ўйин тақдирини ҳал этишди. Розиев узоқ масофадан дарвозанинг юқори бурчагига тўпни аниқ йўллаган бўлса, Маҳмудҳожиев боши билан Салимовнинг бурчакдан оширган узатмасини даврозага йўллади.
Иккинчи бўлимда яна бир бурчак зарбасидан сўнг захирадан туширилган Султонмуродов гол урди. Меҳмонлар бунга ўйин охирларида Алибоевнинг тўпи билан жавоб қайтаришди. Саккиз баҳсда 17 очко жамғарган "Пахтакор" ҳозирча мусобақа пешқадамига айланди.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 3:1 (2:0)
"Пахтакор": Ҳамроев (Исақов, 58), Мирсаидов, Салимов (Султонмуродов, 46), Эркинов (Турсунов, 74), Иминов, Розиев (Эргашев, 65), Одилов (Абдусаломов, 66), Маҳмудҳожиев (Ҳошимов, 46), Йўлдошев, Рамазонов, Асқаров (Мухторов, 65).
"Навбаҳор": Маматхонов, Аҳмадалиев (Ҳусанов, 46), Лутфуллаев, Икромов (Абдураимов, 66), Жўраев (Ғуломжонов, 53), Тожиддинов, Абдумуталов, Ортиқов, Холдоралиев, Ҳамидов, Алибоев.
Голлар: Розиев, 18 - 1:0. Маҳмудҳожиев, 24 - 2:0. Султонмуродов, 55 - 3:0. Алибоев, 83 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Ғуломжонов, 69. Турсунов, 81.