"Пахтакор" мураббийи Питер Хюистранинг номи Голландия футбол тарихида қайд этилди.
30 апрель куни Голландияда терма жамоаси ва хориж клубларида ўйнаган футболчилар учун шон-шуҳрат девори очилди. У ерда Питер Хюистра номи ҳам алоҳида қайд этилган. Икки йилдан буён "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Питер футболчилик даврида Голландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клубида кетма-кет 5 марта Шотландия чемпионига айланиб, жами 10 совринга эга чиққан. Шунингдек, Бельгиянинг "Льерс" клубида Бельгия Кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланган.