"Пахтакор" футбол клуби бугунги байрам билан юртимиз аҳолиси ва меҳмонларини табриклайди.
Юртимизда кенг нишонланаётган 9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" байрами муносабати билан "Пахтакор" футбол клуби юртимиз тинчлиги, мустақиллиги ва унинг тараққиётига ҳисса қўшган ва амалга оширган ишлари учун уруш ва меҳнат фахрийларига миннатдорчилик билдиради. Уларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, юртимизга эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолади. Байрам муборак бўлсин!