Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз "Металлург" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси 3-турда Бекободда "Металлург"га қарши учрашувда голсиз дурангга имзо чекди.

Асосан ёш футболчи қизлардан иборат бўлган Рустам Арипов шогирдлари чемпионатнинг етакчи жамоаларидан бирига қарши беллашувда ўзларини йўқотиб қўйишмади ва мезбонларга жиддий қаршилик туғдиришди. Ҳар икки жамоа яратилган бир қатор имкониятлардан фойдалана олмади. Баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ҳозирча "Пахтакор" аёллар Суперлигасида 3 ўйинда 2 очко жамғаришга эришди.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
"Пахтакор": Туланова, Чунакова (Девятова, 90+4), Абдураимова, Ҳикматова (Ҳотамова, 69), Асқарова, Воҳидова, Ҳамдамова (Насибуллаева, 90+2), Ҳолиқова, Абдусатторова (Тагирова, 46), Турғунова, Бахтиёрова (Эркинова, 74).