"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 16 марта тўқнаш келишган.
"Персеполис" билан 2003 йил 11 март куни гуруҳ босқичи доирасида Тошкентга кечган учрашувда Анвар Солиевнинг ягона голи "Пахтакор"га ғалаба келтирган. Шу йилнинг 5 март куни Теҳронда ўтган баҳсда Бикмаев ҳисобни очган бўлса, Будимир жавоб тўпига муаллифлик қилганди.
Эрон жамоаларидан яна қуйидаги жамоаларга қарши учрашувлар ўтказилган:
Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Жами 16 беллашувнинг 10тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. 23 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 8 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 14 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.