Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Персеполис" учрашувини ўтказиб юборманг!

Клуб янгиликлари

6 май куни "Шерлар" Чемпионлар Лигасида жуда муҳим ўйинда майдонга тушишади.

Кейинги босқичга йўлланма олиш учун курашни давом эттираётган "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" жамоасига қарши ўта катта аҳамиятга эга беллашув ўтказади. Айни пайтда гуруҳда учинчи поғонада бораётган "Шерлар" ғалабага эришган тақдирда охирги турдан олдин юқори икки поғонага кўтариб олиш имкониятига эга бўлишади. Жамоамизнинг нимчорак финалга йўлланма олиш масаласида мазкур баҳс ўта муҳим саналади. Ишқибозларни 6 май, душанба куни соат 18:00да бошланадиган ўйинга таклиф этамиз. Маҳоратли ижрочиларга эга жамоалар ўртасидаги учрашув кўпчилик учун қизиқарли бўлиши табиий. Чемпионлар Лигасининг амалдаги финалчиси билан "Шерлар"нинг тўқнашувида мухлислар стадионда ажойиб муҳит ҳосил қилиб, бизга руҳий устунлик тақдим этишларига умид қиламиз.