"Металлург"га қарши учрашувдан олдин "Пахтакор" бош мураббийи бўлажак ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Аста-секинлик билан чемпионатнинг қизғин палласи кириб бормоқда. Биринчи давра ўртасига етиб келдик. Ҳозирча яхши ўйин намойиш этяпмиз, аммо ҳеч нарсага қарамай, олдинга қараб бориш, ўйинни янада яхшилаш устида ишлашда давом этиш керак. Ҳеч бир рақибни шунчаки енгиб бўлмайди. Энди ҳар бир учрашув аҳамияти ортиб бораверади. Биз доимгидек ҳужумкор ва ишқибозларга ёқадиган чиройли ўйин намойиш этишга интиламиз.Рақибларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлишга уринамиз.
“Металлург” яхши жамоа. Улар охирги икки йилда яхши жамоалардан бирига айланишди. Таркибида бир қатор тажрибали ва яхши ижрочилари бор. Ҳар бир клубга жиддий қаршилик кўрсата оладиган салоҳиятга эга. Бизнинг вазифамиз эса чиройли футбол кўрсатиш ва зафар учишга уринишдир.