Клуб янгиликлари

“Металлург” билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" 1 май куни "Металлург" билан уйдаги учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Садриддин Абдуллаевдан бошқа барча футболчилар майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди.

"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги беллашув 1 май куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.