U-21 биринчилиги 7-турида "Пахтакор" ёшлари "Металлург" билан голсиз дуранг қайд этишди.
Пешқадам бўлиб турган бекободликларга қарши баҳсда устунлик Станислав Кудряшов шогирдлари тарафида бўлди. Лекин ҳимояда ишончли ўйнашга интилган "Металлург" ўзи учун зарур натижани қўлга кирита олди. Маҳмудҳожиев ва Розиев томонидан йўлланган аниқ зарбалар йўлига рақиб дарвозабони ғов бўлди. Шу тариқа голсиз дурангдан сўнг "Пахтакор" ёшлари пешқадамдан икки очкога ортда қолиб, кучли учликда бормоқда.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" 0:0
"Пахтакор": Ҳамроев, Мирсаидов, Йўлдошев, Салимов, Эркинов, Маҳмудҳожиев, Шамсиев (Холматов, 76), Рамазонов, Мухторов, У.Ҳошимов (Розиев, 88), Асқаров (Турсунов, 81).
"Металлург": Вагин, Қудратиллаев (Абдусатторов, 84), Ғофурбеков, Ботиров, Д.Ҳошимов (Анваров, 80), Абдумажидов, Турсунқулов, Ғуломов, Раҳимов, Турғунбоев, Ўткуров (Ғайбуллаев, 36).
Огоҳлантиришлар: Қудратиллаев, 28. Ботиров, 45. Ғуломов, 76.