"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Металлург" билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Биз ўйиндан-ўйинга яхшироқ ҳолатга кириб бормоқдамиз. Машғулотларда жиддий меҳнат қилиб, учрашувларга юз фоиз тайёр бўлишга интиляпмиз. Жамоа яхшироқ ҳаракат қилишга уринмоқда. Биздан чиройли футбол кутишади ва бунга муносиб жавоб қайтаришга интилиб кўрамиз. Ҳар 4-5 кунда майдонга тушмоқдамиз, шунга қарамай жисмонан жуда яхши ҳолатдамиз.
Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб келишмоқда. Бир неча ўйинларда буни кузатдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйин намойиш этишади.
Беллашув биз учун осон кечмаслиги табиий. Бўлажак учрашув биз учун жуда муҳим. Унда бизни фақат ғалаба қониқтиради.