Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Double Pass" иштирокидаги матбуот анжуманига марҳамат!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби жаҳонга машҳур "Double Pass" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Ушбу компания футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосасини беради. Шу тариқа клуб ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади.

"Double Pass" компаниясининг уч нафар ходими 9 кун мобайнида Тошкентда бўлиб, "Пахтакор" футбол клубини ўрганишади. Ушбу компания Германия бундеслигаси, Англия премьер-лигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилади. "Пахтакор" ва "Double Pass" компанияси ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган матбуот анжумани 2 май, пайшанба куни 11:00да "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида бошланади.