Суперлиганинг 6-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Металлург" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
Чемпионатлар доирасида клублар 44 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 36 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 117 гол уриб, дарвозасидан 33 тўп олиб чиққан. Ҳозирда жамоалар турнир жадвалида юқори поғоналарни банд этиб туришибди. Бу эса беллашув аҳамиятини янада оширади.
Тошкентдаги ўйинларнинг 20тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган.
Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар жамоалар сафида мавжуд эмас.
"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги учрашув 1 май, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.