"Пахтакор" бош мураббийи Жиззахдаги учрашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини айтиб ўтди.
- Кутганимдек, ўйин қийин кечди. Лекин баҳсни биз яхши назорат қилдик. Рақибга деярли имкониятлар бермадик. Иккинчи бўлимда уларда биргина вазият юзага келди. Биз эса кўплаб имкониятларни содир этдик.
Иккинчи бўлимда биз зарур голларни уришга эришдик. Бизга қарши яхши ўйнашмоқда, осонликча ғалабага эришмаяпмиз. Барча етакчилар билан ўзини намойиш қилишга интилади.
Бизнинг тақвим жуда тиғиз, рақибларда дам олишга кўпроқ вақт бўлмоқда. Учишлар, сафарларнинг таъсири бўлади, албатта. Лекин футболчилар барибир яхши ўйнашди. Икки бор тўсин ва устунни нишонга олдик.
Машариповга қарши алоҳида ўйинчи қўйишмоқда, аммо у қандай ўйнашни яхши билади. Жалол жамоага катта ёрдам бермоқда.