Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Металлург" учрашуви санаси ўзгартирилди

Клуб янгиликлари

CocaColaСуперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" баҳси 1 май куни бўлиб ўтади.

Тақвимда учрашувнинг аслида 3 май ўтиши белгиланганди, аммо "Пахтакор"нинг 6 май санасида Чемпионлар Лигаси 5-турида Эроннинг "Персеполис" клубига қарши муҳим ўйини борлиги сабабли учрашувни 2 кун эртароқ ўтказиш борасида қилинган мурожаатга ПФЛ ижобий жавоб қайтарди. "Металлург" клуби ҳам ўйинни 1 майда ўтказишга қарши эмаслигини билдиргач, беллашув муддати ўзгартирилди. "Металлург" футбол клуби ва ПФЛ ушбу ҳолатни тўғри тушунгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

"Пахтакор" - "Металлург" учрашуви 1 май куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.