U-21 лигасида "Пахтакор" ёшлар жамоаси кетма-кет учинчи ғалабасини нишонлади.
"Сўғдиёна" билан учрашувнинг биринчи бўлими асосан тенг курашлар остида кечди. 20-дақиқада жарима зарбасидан тўп қайтарилгач, Қодиров 20 метрлардан тўпни дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Бунга ёшларимиз бўлим охирида жавоб қайтаришди. Эркинов ҳимоячилар билан курашда устун келиб, бирга-бир вазиятда мезбонлар посбонини доғда қолдирди.
Иккинчи бўлимда ташаббус тўлиғича "Пахтакор" тарафида бўлди. Бир неча бор футболчиларимиз қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. 77-дақиқада Йўлдошевнинг узатмасидан сўнг Эркинов ўз дублини нишонлади - 1:2. Ўйинга якуний нуқтани Маҳмудҳожиев қўйди. У белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди. "Пахтакор" ёшлари 13 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (1:1)
Ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
"Сўғдиёна": Исомиддинов, Ҳасанов, С.Рашидов, Қуйбоқов, Жабборов, Умиров (Д.Орипов, 46), Қодиров, Абдумуродов (Эргашев, 66), Талхатов, Ҳазратов (Сафаров, 53), Д.Рашидов (Обидов, 46).
"Пахтакор": Ҳамроев, Мирсаидов, Асқаров, Эркинов, Рамазонов (Султонмуродов, 90+3), Ҳошимов (Одилов, 90+3), Маҳмудҳожиев, Мухторов, Йўлдошев, Турсунов, Аҳмадов (Шамсиев, 63).
Голлар: Қодиров, 20 - 1:0. Эркинов, 42 - 1:1. Эркинов, 77 - 1:2. Маҳмудҳожиев, 90+1-пен - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Рамазонов, 41. Қуйбоқов, 44. Аҳмадов, 56.
Четлатиш: Қуйбоқов, 90.