Клуб янгиликлари

"Сўғдиёна" - "Пахтакор". Превью

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлиганинг 6-турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлишади.

Чемпионлар Лигаси учрашувидан сўнг Тошкентга чоршанба куни эрталаб қайтиб келган жамоамиз Жиззахдаги ўйингача уч кун давомида машғулотларни "Жар" стадионида ўтказди.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 46 бор тўқнаш келган. Уларнинг 38тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 4тадан беллашувда дуранг ва жиззахликлар зафари кузатилган. Рақиб дарвозаси 118 марта ишғол этилиб, 37 тўп ўтказиб юборилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 17тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Уч мартадан эса мезбонларнинг қўли баланд келган ва дуранг натижа қайд этилган. Жиззахда жамоамиз охирги марта 2011 йил гол ўтказган. 2013 йил эса 0:0 ҳисобида тугаган учрашувда "Сўғдиёна" уйдаги охирги очкосини қўлга киритган. Сафардаги сўнгги 4 баҳсда "Пахтакор" гол ўтказмасдан ғалабага эришган.

Жамоалар таркибида дисквалификация сабабли юзага келган йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор"да Садриддин Абдуллаев жароҳат туфайли майдонга туша олмайди.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 27 апрель, шанба куни "Сўғдиёна" стадионида соат 19:35да бошланади.