Дохадаги беллашувдан сўнг Шота Арвеладзе баҳс хусусида фикрларини билдирди.
- Ўйин биз кутгандек кечди. Қийин учрашув бўлди. Бугун яхши ўйин кўрсатдик, аммо натижа биз учун ижобий бўлмади.
Рақиб услубини ўзгартирмади, аммо ҳужумларини турлича уюштиришга интилди. Уларнинг ўйини сюрприз бўлгани йўқ. Рақиб ўз фалсафасига мос ҳолда ҳаракат қилди. Гуруҳдаги ҳолат ҳамон мураккаблигича қолмоқда.
Деярли ўйин якунигача дуранг натижа бўлиб турганди. Дуранг мағлубиятдан кўра яхшироқ эди.