Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Дохага етиб келди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Чемпионлар Лигаси 4-турида майдонга тушиш учун Қатарга етиб келишди.

Жамоа аъзолари ва мухлислардан иборат делегацияни "Ал Садд" клуби вакиллари ва ташкилотчилар меҳмондўстлик билан кутиб олишди. "Пахтакор" ўзи учун танланган меҳмонхонага бориб жойлашди. Эртага учрашув олдидан тадбирлар бўлиб ўтади. Маҳаллий вақт билан (Тошкент вақтидан икки соат орқада) 16:00да "Жассим Бин Ҳамад" стадионида ўйиндан аввалги йиғилиш, 17:30да Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирокида матбуот анжумани бошланади. "Пахтакор"нинг расмий машғулоти 18:00да бошланиши мўлжалланган.