"Пахтакор" бош мураббийи "Динамо" билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ўйин хусусида фикрларини айтиб ўтди.
- Биз ҳужумкор футбол кўрсатдик ва кўплаб вазиятларни содир этдик. Бўш дарвозага гол ура олмадик, тўсин ҳамда устунларни нишонга олдик. Ўйинни назорат қилдик. Рақиб эса кутилганидек ҳимояда ўйнади. Улар қарши ҳужумларга ўтишга уринишди. 2-3 марта шундай ҳолатларда яхши ҳаракат қилишди. Биз эса биринчи голни тезроқ уришимиз лозим эди. Бунга яраша вазиятларни юзага келтиргандик. Иккинчи бўлимда суръатни янада оширдик. Натижада икки тўп киритдик.
Сергеев майдонга туширилгач, Бикмаев марказга ўтиб ҳужум ортида ўйнашга тушди. У бу позицияда ҳам ўйнай олади.
"Ал Садд"га қарши учрашув арафасида Абдуллаевнинг жароҳат олгани безовта қилмоқда. Ҳар 3-4 кунда ўйнаш осон эмас. Садриддин тиббий текширувдан ўтади ва шунга қараб хулоса чиқарамиз.