"Пахтакор" Суперлиганинг 5-турида "Динамо"дан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда устунлик "Шерлар" тарафида бўлди. Биринчи бўлимда кўплаб имкониятлар юзага келтирилди. Машарипов, Сайфиев, Черан ва Бикмаевнинг қулай вазиятлардан берган зарбалари ноаниқ бўлди ёки меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатиб, "Динамо"ни голлардан асраб қолди.
Танаффусдан кейин янада ҳужумкорликни оширган "Пахтакор" бир неча марта дарвоза устуни ва тўсинини нишонга олди. Машарипов, Бикмаев, Черан ва Яхшибоевнинг зарбаларидан кейин бир неча сантиметр рақибни голдан қутқарди. 76-дақиқада Сидиқов ҳисобни очди. У Яхшибоевнинг қанотдан оширган тўпини боши билан дарвозага йўллади - 1:0.
81-дақиқада Машарипов чиройли гол муаллифига айланди. У қанотдан жарима майдонига яқинлашиб, яқин бурчакка кучли ва аниқ зарба берди. 2:0 ҳисобидаги ғалаба "Пахтакор"ни турнир жадвалида пешқадам сифатида сақлаб турибди.
"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" - 2:0 (0:0)
18 апрель. "Пахтакор" стадиони. 7846 томошабин.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ф.Янсупов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: А.Файзиев.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Симич, Кримец, Алижонов, Абдуллаев (Ҳамробеков, 45), Сидиқов, Машарипов, Черан (Сергеев, 86), Ҳамдамов (Яхшибоев, 70), Бикмаев.
"Динамо": Эшбўтаев, Лоқаев, Аламхонов, Холмуродов, Азимов, Нурметов (Сафаров, 62), Қосимов, Шодмонов, Темиров (Ҳамроев, 68), Эминов, Тошпўлатов (Норов, 78).
Голлар: Сидиқов, 76 - 1:0. Машарипов, 81 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Абдуллаев, 43. Тошпўлатов, 76.