"Пахтакор" ёшлари U-21 биринчилиги 5-турида "Динамо"дан 1:0 ҳисобида устун келди.
Ўйинда ҳар икки жамоа футболчилари бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилишда устунлик жамоамиз тарафида бўлди, аммо меҳмонлар ҳам кескин ҳужумлар ташкил этишди. Дарвозабонлар биттадан ҳолатда муқаррар голдан қутқариб қолишди.
Иккинчи бўлим бошида бурчакдан оширилган тўпни Маҳмудҳожиев боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан Эркиновнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Ўйин охирларида самарқандликларнинг хавфли уринишларини ҳимоячилар қайтариб қолишди. Кичик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" ёшлари 10 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонага кўтарилиб олишди.
"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" - 1:0 (0:0)
Ҳакам: Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
"Пахтакор": Исақов, Мирсаидов, Салимов, Эркинов, Розиев (Шамсиев, 46), Иминов (Мирзаев, 89), Маҳмудҳожиев (Турсунов, 69), Мухторов, Йўлдошев, Рамазонов, Ҳошимов (Одилов, 71).
"Динамо": Раимов, Тиллаев, Аҳмедов, Олмосжонов, Т.Шарипов (Шобиров, 57), Муродов (Раупов, 71), Аширов, Худобердиев, Толибов, Ўринов, Ҳакимов.
Гол: Маҳмудҳожиев, 48 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Мухторов, 45. Тиллаев, 54. Эркинов, 64. Рамазонов, 86. Мирзаев, 90+1. Ўринов, 90+1.