Клуб янгиликлари

Футзал: 2-тур ўйинлари муддати маълум

Клуб янгиликлари

28-30 апрель кунлари "Пахтакор" футзал жамоаси Суперлигада 2-тур учрашувларини ўтказади.

1-турда жами 7 очко тўплаган Равшан Ражабов шогирдлари 2-тур беллашувларида "Насаф", "Максам-Чирчиқ" ҳамда "Нефтчи" жамоалари билан тўқнаш келишади. Баҳслар Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Айни кунларда "Пахтакор" футзалчилари яқинлашиб келаётган баҳсларга жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. 1-турдан кейин АГМК ва "Максам-Чирчиқ" ҳам 7тадан очко жамғаришган.