"Сурхон" билан баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи ўйин хусусида таассуротларини айтиб ўтди.
- Қийин ўйин бўлди. Мухлислар стадионни тўлдиришгани ёқимли бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик, вазиятлар яратдик. Мезбонларда ҳам имконият бўлди. Бу майдонда сал тезроқ ўйнашимиз керак эди.
Машарипов барча ўйинларда майдонга тушгани сабабли иккинчи бўлимда унга дам бердик. Озроқ чарчаб қолганди. Шу сабабли уни алмаштирдик.
Комилов юқори савияга кириб олиши учун бир оз ўйинлар керак. Бугун яхши ҳаракат қилишга интилди.
Мезбонлар жуда кўп ҳолатларда ётиб олаверишди, вақтни чўзишди. Ўйин бошланишидан озгина ўтибоқ бу ишга қўл уришди. Натижадан қониқмадим. 12-14 мартача улар ётиб олишди. Биз ўйин бўйича икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман. Бугун ғалабага лойиқ эдик.