"Пахтакор" Суперлиганинг 4-турида "Сурхон" билан голсиз дурангга имзо чекди.
Учрашув мобайнида тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз юзага келтирилган имкониятлардан фойдалана олмади. Биринчи бўлимда Машариповнинг икки ва Чераннинг бир зарбаси жуда хавфли чиқди, аммо бу вазиятларда омад "Шерлар"дан юз ўгирди.
Иккинчи бўлимда "Пахтакор" янада кўпроқ имкониятларни содир этди. Сидиқов, Алижонов ва Бикмаевнинг аниқ зарбаларидан кейин Омонов тўпни қайтариб юборди. Шунингдек, Бикмаев ва Сергеев биттадан ҳолатда тўпга улгуришмади. Мезбонлардан Ҳакимовнинг бирга-бир вазиятда тепган тўпини Қувватов қайтарди. Шундай қилиб, беллашувда ҳисоб очилмади.
"СУРХОН" - "ПАХТАКОР" 0:0
14 апрель. Термиз. "Сурхон" стадиони. 14234 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров, О.Жумаев, Р.Самандаров, Р.Абдувоҳидов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
Комиссар: О.Юнусов.
"Сурхон": Омонов, Ҳожиакбаров, Бердимуродов, Каримов (Нўъмонов, 55), Саломов (Хурсанов, 90+7), Исмоилов, Бубанья, Ғофуров, Алиев, Станоевич, Ҳакимов (Камолов, 84).
"Пахтакор": Қувватов, Комилов, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов (Сидиқов, 46), Черан, Ҳамдамов (Яхшибоев, 71), Бикмаев (Сергеев, 88).
Огоҳлантиришлар: Ғофуров, 15. Черан, 51. Ҳожиакбаров, 63. Омонов, 90+3. Исмоилов, 90+7.