Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Сурхон" агрессив ўйин кўрсатади"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи Термиздаги бугунги ўйиндан аввал баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- "Сурхон"ни Суперлигага энди қайтган бўлса-да, жуда тажрибали жамоа деса бўлади, чунки таркибида яхши савиядаги футболчиларни жамлаган. Улар агрессив футбол намойиш қилишади. Бу ўйин биз учун осон ўтмаслиги аниқ.

Учрашувга яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Асосий таркибдаги ўйинчилар майдонга тушишлари мумкин.

Бу мавсумда ҳар бир ўйинимиз ўзига хос кескин ўтмоқда. Яна бир бор "Пахтакор" иштирокидаги беллашув барчанинг диққатини ўзига жалб қилган. Жамоамиз билан боғлиқ футбол байрамлари давом этмоқда. Бизни қизиқарли футбол кутиб турибди деб ўйлайман.