Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Термизда машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари

Сурхондарёга 4-тур ўйинини ўтказиш учун етиб келган "Шерлар" "Сурхон" стадионида машғулот ўтказишди.

Эртанги беллашув бўлиб ўтадиган "Сурхон" спорт мажмуаси стадионидаги машғулот бир соатдан кўпроқ давом этди. Кўп сонли мухлисларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда машғулот тўлиқлигича ишқибозлар учун очиқ ҳолда ўтказилди ҳамда машғулот якунлангач, эсдалик учун суратга тушишга ҳам вақт ажратилди.

Машғулотнинг ўзида эса футболчилар жисмоний, тактик ва техник машқларни бажаришди. Асосий таркибдаги барча эртанги баҳсда майдонга тушиш учун шай ҳолатда туришибди.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 14 апрель куни соат 16:15да бошланади.