Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси 1-турда "Локомотив" билан голсиз дуранг ўйнади.

Қибрайда кечган учрашувдан олдин мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ўйинда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди, бироқ улардан фойдаланиш насиб этмади. Рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари бир неча вазиятларда тўпни қайтариб қолишди. Шу тариқа Рустам Арипов шогирдлари мавсумни дуранг билан бошлашди. 2-турда "Пахтакор" аёллар жамоаси 3 май куни "Бунёдкор" меҳмони бўлишади.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" 0:0
Қибрай. 30 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, К.Середа, К.Борисова.
"Пахтакор": Дилором Тўланова, Кристина Чунакова, Мадина Абдураимова, Мадина Ҳикматова (Умида Ҳатамова, 74), Рўзихон Асқарова, Мадина Воҳидова (Урие Насибуллаева, 88), Юлдуз Ҳамдамова (Динара Тагирова, 66), Ўуҳра Ҳолиқова, Маржона Абдусатторова, Ойбарчин Турғунова, Дурдона Бахтиёрова (Камола Эркинова, 54).
Огоҳлантиришлар: Ҳолиқова, 26. Асқарова, 90+5.