"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Садд" билан учрашув арафасида матбуот анжуманида фикрларини айтиб ўтди.
- Бу жуда ҳам оғир ўйин бўлади. Уларнинг таркибини, тарихини биласизлар. Жамоанинг мақсадидан яхши хабардорсиз. Ўз майдонимизда ўйнаймиз. Эртага стадионда ажойиб муҳит бўлади деб умид қиламан. Яхши ўйин кутяпман. Натижани олдиндан айтиш қийин. Гуруҳдаги вазиятни янада яхшиламоқчимиз. Гуруҳ босқичи охиригача пешқадам бўлишни ва гуруҳдан чиқишни истаймиз.
"Ал Садд" сафида кўплаб юлдузлар бор. Уларни ўрганиб чиқдик. Тошкентда мана шундай кучли жамоа келиши байрам. Хави футбол афсонаси. Габи ҳам юқори савияда ўйнаган. Аммо бизда ҳам қобилиятли футболчилар кўп. Бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. Бу Тошкентдаги ажойиб футбол кечаси бўлади.
Ҳар қандай серия бир кун келиб тўхтайди. Биз бор кучимиз билан уларга қаршилик қиламиз. Агар серия тўхтамаса уларни олқишлаймиз. Агар Хави илк бор сафарга чиқаётган бўлса, демак, улар "Пахтакор"ни жиддий рақиб сифатида кўришмоқда. Хави майдонда бир соат ўйнаши мумкин, ўша вақтни ўзи унга етарли.
Аъзамов ва Симич кеча машғулотда қатнашишди. Умид қиламанки, эртага бизда йўқотишлар бўлмайди.
Рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз. Тўпни назорат қилиш ва ўйинни назорат қилишни истаймиз. Эртага кўпроқ шахмат бўлиши мумкин. Бу гуруҳ босқичи ўйини ва ҳар бир баҳс жуда муҳим. Агар сюрпризларимиз кўп десам ёлғон бўлади. Аммо бир нечта тайёрлаб қўйган нарсаларимиз бор.
Марат Бикмаев: - Кайфиятимиз яхши. Умид қиламанки эртага ҳам шундай бўлади. Бу биттагина ўйин, биз учун жуда муҳим баҳс. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.
Ўйинда вазиятлардан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Айнан шундай вазиятлар зарур очколарни келтириши мумкин.