Клуб янгиликлари

Футзалчилар 1-турни 7 очко билан якунлашди

Клуб янгиликлари

1-тур учрашувларида жамоамиз "Бухоро", "Динамо" ва АГМК жамоаларига қарши баҳс олиб боришди. Уларда Равшан Ражабов шогирдлари 7 очко жамғаришди. "Бухоро"ни 3:2, "Динамо"ни 8:2 ҳисобида доғда қолдирган футзалчиларимиз АГМК билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди. Айтиш мумкинки, футзал жамоаси ўтган йилги мамлакат чемпионига қарши учрашувда жуда яхши таассурот қолдирди.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 3:2 (2:0)
Голлар: Ражабов 7, Абдувалиев 11, Шавкатов 28 - Саидов 21, Бобоев 30.

“ПАХТАКОР” – “ДИНАМО” - 8:2 (3:2)
Голлар: Даврон Чориев (10), Илҳом Ражабов (18), Дилшод Ирсалиев (20, 26), Авазбек Абдувалиев (27, 28), Дилмурод Шавкатов (36, 38) – Ҳушнур Эркинов (12), Феруз Фаҳриддинов (20).

"ПАХТАКОР" - АГМК - 1:1 (0:1)
Голлар: Абдувалиев 35 - Нишонов 5.