Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Ал Садд” ўйинини Фу Минг бошқаради

Клуб янгиликлари

Хитойлик ҳакам илк бор жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлайди.

“Пахтакор” ва “Ал Садд” ўртасидаги беллашувда хитойлик ҳакам Фу Минг бошқариб боради. Ушбу рефери ҳозиргача “Шерлар” иштирокидаги баҳсда ишламаган. Клубларимиз қатнашган уч ўйинда ҳакамлик қилган. Уларда 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.

Мазкур учрашув учун тайинланган ОФК расмийлари рўйхати билан танишинг.

Ҳакамлар: Фу Минг, Дексин Ван, Синчуан Чен (Хитой), Муҳаммад Зайнал Абидин (Малайзия).
Ҳакамлар назоратчиси: Майкл Хананиа (Фаластин).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).