"Пахтакор" бош мураббийи "Насаф" билан учрашувдан олдин ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Бизни яна бир қизиқарли ўйин кутиб турибди. "Насаф" ўз ўйин услубига эга жамоа. Улар доим ҳужумкор ва мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилишади. Бундай жамоалар билан тўқнаш келиш ҳар доим ёқимли. Таркибида ёшлар билан ўйнашига қарамай, "Насаф"нинг дастлабки икки турдаги ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Улар тўпни назорат қилишга эътибор қаратишган. "Насаф"да тажрибали мураббий ишлаётганини ҳам таъкидлаб ўтаман. Бердиев ўз фалсафасига эга. Доимо футбол ўйнайдиган жамоа шакллантиради. Унинг ишини жуда ҳурмат қиламан.
Биз ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Барча футболчилар майдонга тушишга шай ҳолатда, жамоа ўйиндан-ўйинга ўсиб боришга интилмоқда. Бизда рақобат кучли ва исталган пайтда ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.
Стадионга мухлислар қайтаётгани ажойиб. Энди нафақат ғалаба учун, балки чиройли ҳаракатлар билан ишқибозларга хурсандчилик улашиш учун ҳам чиройли, ҳужумкор футбол кўрсатишимизга тўғри келади. Футболчиларга тўла стадионда ўйнаш доим мароқли.