Суперлиганинг 3-турида "Шерлар" "Насаф"ни қабул қилишади.
Чемпионатлар доирасида клублар 44 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 25 беллашувда зафар қучишган, 9 ўйинда "Насаф" ғолиб чиққан. 10 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 66 гол уриб, дарвозасидан 38 тўп олиб чиққан. Охирги йилларда улар ўртасидаги беллашувлар кескин аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли бизни яна бир қизиқарли ўйин кутиб турибди десак адашмаймиз. "Насаф" ҳозирча чемпионатда мағлубиятга учрамади ва 4 очко тўплашга эришди.
Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 18 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.
Ҳар икки жамоанинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 4:0дан иборат экани эътиборга молик. Учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув 5 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.