Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф" учрашувини ўтказиб юборманг!

Клуб янгиликлари

5 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 3-тур ўйинида "Насаф"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа жорий мавсум ҳужумкор футбол билан мухлисларни хурсанд этмоқда. Бу эса учрашувга бўлган қизиқиш ва унинг аҳамиятини янада оширади. Ишқибозларни кескин, ҳаяжонли ва қизиқарли вазиятларга бой ўйин кутиб турибди десак бўлади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 5 апрель, жума куни соат 18:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.

Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Футбол мухлисларини 5 апрель куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!