"Пахтакор" сафида дебют голини нишонлаган Ҳамдамов ўйин ҳақида таассуротларини айтиб ўтди.
- Биринчи голимни урганимдан хурсандман. "Бунёдкор"да тарбияландим. Собиқ жамоамга қарши ўйнашда ҳаяжон бўлди. Кўпчиликни яхши танийман, жамоа ўйин услубидан хабардорман. Ўз навбатида улар ҳам мени яхши билишади. Ўйин қийин кечди деб ўйлайман.
Гол урган тақдиримда уни нишонламаслигимни ўзим учун олдиндан билардим. Шу сабабли тўпни дарвозага киритганимда буни хотиржамлик билан қабул қилдим.
"Бунёдкор" бугун яхши ўйнади. Жамоани тажрибали мураббий бошқармоқда. Абрамов ўз ўйин услубига мос келадиган йигитларни танлаб олган. Улар жиддий қаршилик кўрсатишди. Мавсум давомида жамоа ўзини кўрсатади деб ўйлайман.