"Пахтакор" бош мураббийи "Бунёдкор" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
- Узоқ танаффусдан сўнг яна аввалги ҳолатга қайтиш учун ишлашга тўғри келади. Рақибни ҳам таъкидлаб ўтишни истардим. Улар билан доим ўйинлар қизиқ кечади. Стадионга келган мухлислар ҳам илиқ муҳит ҳосил қилишди.
Рақиб ўйинларини кузатдик. Чемпионатда бир баҳс ўтказишди. Мураббий тўпни назорат қиладиган ўйинни хуш кўради. Бу жиҳатларни билардик. Биз иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик ва ғалаба тўпини киритдик.
Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнай олмадик. Айнан шу ўйинга мослашиб тайёрлангандик. Алмаштиришлар ҳам фақат шу учрашув режаси асосида юзага келди.
Биз ҳаводан унчалик кўп ўйнамаймиз, кўпроқ ердан ўйнашга интиламиз. Биринчи гол шундай ҳолатда рўй берди. Ҳавода эса Бикмаев, Черан ва Сергеев ўйнай олади. Аммо биз ердан узатмаларни амалга оширамиз. Голда кимдир хато қилади. Биз ҳам бурчак зарбасидан сўнг гол ўтказдик.
Симич терма жамоадан кичик жароҳат билан қайтди. Аъзамов оғриқ ҳис қилаётгани сабабли уни захирада қолдирдик. Улар "Насаф" билан ўйинга тайёр ҳолатда бўлишади.