Клуб янгиликлари

Ёшларимиздан иродали ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 2-турда "Бунёдкор"дан 3:1 ҳисобида устун келди.

Кескин курашлар остида кечган беллашувда ёш футболчиларимиз ирода кўрсатиб, ажойиб ғалабани қўлга киритишди. Иккинчи бўлим бошида Абдусаломов мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтгач, Розиев аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. 63-дақиқада Ҳошимов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва ёшларимиз ўн футболчи бўлиб қолишди. Шунга қарамай, матонат намойиш қилган Станислав Кудряшов шогирдлари якунда икки тўп фарқи билан ғалаба қозонишди. Эркинов икки голи билан "Пахтакор" ютуғини таъминлади.

"БУНЁДКОР" — "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:0)
“Бунёдкор” академия стадиони. 87 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Х.Баҳодиров, О.Қосимов, А.Шукуруллаев.
"Бунёдкор": Умирзоқов, Хурсандов, Каримов, Фарҳодов (Нажафалиев, 46), Мавлонов (Ф.Мухторов, 46), Усмонов, Абдусаломов (Бахшиллоев, 58), Акопов (Иброҳимов, 72), Иззатов (Раҳимқулов, 46), Исмоилов (Олимжонов, 62), Икромов.
"Пахтакор": Суюнов (Исақов, 85), Мирсаидов, Салимов, Эркинов (Эргашев, 88), Ҳошимов, Розиев (Шамсиев, 77), Рамазонов, Одилов (Турсунов, 26), Ш.Мухторов (Султонмуродов, 90+3), Йўлдошев, Аҳмадов.
Голлар: Акопов, 50 - 1:0. Розиев, 53 - 1:1. Эркинов, 73 - 1:2. Эркинов, 83 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Усмонов (67), Икромов (59) – Ҳошимов (17), Мирсаидов (75), Мухторов (87), Эргашев (90).
Четлатишлар: Ҳошимов (66, 2СК), Аҳмадов (90+1).