"Пахтакор" ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев "Бунёдкор" билан беллашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Терма жамоалар сафидан йигитлар билан яна машғулотларга қўшилдик ва ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик. Айни пайтда ҳозирлигимизни 100 фоиз деб баҳолаган бўлардим. "Бунёдкор" билан дерби ўйинлари азалдан қизиқарли кечади.
"Бунёдкор"ни яхши жамоа деб биламан. Уларнинг 1-турда "Сўғдиёна" билан кечган баҳсини кузатдик, илиқ таассурот қолдиришди. "Бунёдкор"га қарши ҳақиқий дербига хос ўйин кутяпмиз. Мақсадимиз чиройли футбол билан мухлисларни хурсанд қилишда давом этиш.