24 март куни "Шерлар" назорат беллашуви ўтказишади.
Терма жамоалар билан боғлиқ танаффус пайтида футболчилардаги ўйин амалиётини сақлаб туриш учун назорат ўйини ташкил этишга қарор қилинди. Бу учрашув "Қўқон-1912" жамоасига қарши якшанба куни 15:00да "Жар" стадионида бошланади. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"нинг асосий таркибидан 12 нафар футболчи турли терма жамоалар йиғинига жалб этилган. Улар клуб ихтиёрига 27 март куни етиб келишади. Суперлигада навбатдаги баҳсни жамоамиз 31 март куни "Бунёдкор" билан ўтказади.