Олий лигада навбатдаги мавсумни якунлаган "Пахтакор" жамоаси аъзолари таътилга чиқишди.
Танаффус 20 декабргача давом этади. Шундан сўнг Тошкентда ой охирига қадар машғулотларнинг биринчи босқичи ўтказилади. Кейин январь ойида иккинчи босқич бошланади. Январь ўрталарида жамоамиз хориж йиғини ўтказиши режалаштирилган.