Дублга эришиб, ўйин қаҳрамонларидан бирига айланган Драган Черан "Локомотив" билан учрашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Барчага хайрли кеч. Бугун биз учун қийин ўйин бўлди. Охирги 12 кун ичида жуда оғир бўлган 4та ўйин ўтказдик. Ҳар бири фарқли равишда жуда ҳам қийин кечди. Шу боис балки бугунги ўйинни бироз оғирроқ, секинроқ бошладик. Танаффусда бироз совуб олганимиздан кейин иккинчи бўлимга яхшироқ жамоа бўлиб чиқдик. 10 дақиқа ичида учта гол урдик ва ғалаба қозондик. Мухлисларга катта миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат айтаман. Эҳтимол, Ўзбекистондаги фаолиятимда энг чиройли голни ургандирман.
Ҳужумда шеригим ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Кўрсатмаларга амал қилиб, ўзаро тушунган ҳолда ўйнайверамиз.