"Пахтакор" бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин ўтган ҳафтада "Навбаҳор" мухлислари билан содир бўлган қайғули воқеани эслаб ўтмоқчиман. Вафот этганларнинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Қуръа бизга илк турдаёқ мамлакат чемпионига қарши баҳсни тақдим этди. Учрашув тенг бошланди. Бизда кўпроқ вазиятлар бўлди, ғалабага ҳақли эдик. Футболчиларни табрикламоқчиман. Бу фақат бошланиши, ҳали ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Футболда энг муҳими - кейинги сафар. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Сидиқов ўзига хос хусусиятларга эга футболчи. Исталган жойда ўйнай олади. Унинг учун энг яхши нуқта ҳужумчи ортида эканлигини биламан. Аммо бугун, кеча ёки эртага исталган жойда ўйнай олади.
3:0дан кейин эътиборни пасайтирмадик, майдонда бизга қаршилик қилаётган яхши савиядаги жамоа бор эди. Жамоа тартибли ўйнаса, биз талаб қилаётган барча нарсани футболчилар бажарса, мураббий хурсанд бўлади. Марат ва Драган, Игорь ва Драган бир-бирини яхши тушунишади, бирга ўйнай олишади.